Эркинжон Турдимов нега Самарқанд тумани ҳокимининг фармойишини бекор қилди?
- 24.05.2022 09:13
- 1343
- Самарқанд
https://e-qaror.gov.uz/ платформасида жойлаштирилган Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори билан Самарқанд тумани ҳокимининг 2022 йил 7 майдаги 68-7-103-F/22-сонли фармойиши бекор қилинди. Бунга сабаб - фармойишда Самарқанд тумани ҳудудида 2022 йилнинг 1 апрель кунидан 1 май кунига қадар “Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” ўтказилиши белгиланган. Яъни, ойлик ўтказиб бўлинганидан кейин туман ҳокимлиги ойликни ўтказиш бўйича комиссия таркибини тасдиқлаш ва чора-тадбирлар белгилаш юзасидан фармойиш қабул қилган.
Қарорда “шаҳар ва туман ҳокимликларига ижро интизомига риоя этиш, қарор ва фармойишларни амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари асосида ва белгиланган муддатларда қабул қилиш бўйича тушунтириш ва кўрсатмалар берилаётганлигига қарамасдан ҳанузгача айрим ҳокимликларнинг фаолиятида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйиб келинаётгани” қайд этилган.