Эркинжон Турдимовга бу гал Самарқанд шаҳрида қанча мурожаат тушади?

Аввал хабар берганимиздек, Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов бугун – 26 апрель куни Самарқанд шаҳрида навбатдаги сайёр қабул ўтказмоқда.

Бундан аввал, 2018 йил 14 октябрь куни Сартепа масканида вилоят ҳокимининг қарийб олти соатлик сайёр қабулида фуқаролардан 300 га яқин мурожаат тушган эди. Бугун қанча мурожаат бўлар экан?

Ҳозиргача, Э.Турдимовнинг сайёр қабулларида энг кўп мурожаат шу йилнинг 19 февраль куни Пайариқ туманида (602 та) қайд этилган.

Сайёр қабулга Самарқанд шаҳри аҳолиси билан бирга бошқа туман ва шаҳарлардан ҳам мурожаатчилар келган.