Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ерлар ўзгариши бўйича атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги ўтказилади

Президентимизнинг 2020 йил 7 сентябрдаги “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Унга кўра, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг қишлоқ хўжалиги ерлари ва экинларини мониторинг қилиш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш Қишлоқ хўжалик вазирлигига ўтказилди.

Шунингдек, тупроқ бонитировкасини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қийматини аниқлаш, тупроқ унумдорлигини ошириш, тупроқшунослик, геоботаникага оид тадқиқотларни амалга оширишга доир вазифалари, функциялари ҳамда ваколатлари ҳам вазирлик тасарруфига берилди.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларнинг таркибидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш мақсадида уларнинг мониторингини ўтказиш Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги доирасида амалга оширилиши белгиланди.