Эрон сўндирилган активларини қўшни давлатлардан бирига ўтказади
Эрон ҳукумати Жанубий Кореяда сўндирилган молиявий активларини минтақа давлатларидан бирининг Марказий банкига ўтказиш бўйича келишувга эришди, деб хабар беради Tasnim.
“Асирларни алмашиш ва Эроннинг бошқа мамлакатлардаги валюта ресурсларини очиш бўйича музокаралар кўп ойлар аввал бўлган, бироқ Америка томони бир неча бор тўсиқлар яратгани етмагандек, яқинда аввалги келишувларга риоя қилишга тайёрлигини маълум қилди”, дейилади агентлик хабарида.
Маълумки, Эрон бир неча йилдан бери ядровий дастури ривожланиши туфайли нефть экспортини чекловчи АҚШ санкциялари остида эди. Шунингдек, ҳукумат ҳисоблари, юқори мартабали амалдор ва юридик шахслар ҳисоблари ҳам блокланган. Ушбу ҳисобларнинг бир қисми Жанубий Кореядаги банкларда.
2021 йил февраль ойида Сеул Теҳронга тегишли 1 миллиард долларни очишга рози бўлди. Жанубий Кореянинг Эрон олдидаги умумий қарзи 7 миллиард долларни ташкил этади. 2021 йил январида Сеул Теҳрон билан музокаралар чоғида уларни музлатиш масаласини ҳал қилишга ваъда берган, бироқ у ҳалигача ҳал этилмаган.