Эрта никоҳнинг хатарли эканини қачон англаймиз?
Каттақўрғон тиббиёт коллежида фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда шу ҳақда гап борди.
Ҳуқуқшунослар, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вакиллари, ота-оналар ва ёшлар иштирок этган тадбирда мамлакатимизда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, хотин-қизларимизга бўлган эътибор ва ғамхўрлик, айниқса, бўлғуси оналарнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, хонадонларда соғлом муҳитни шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз борди.
- Бу борада бир қатор тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда, - дейди “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Каттақўрғон шаҳар бўлими раҳбари Мавлуда Нуриллаева. – Аммо айрим ота-оналар фарзандининг келажак тақдири, бахт-саодати ҳақида ўйламай, ҳали балоғат ёшига етмаган қизини узатиш ёки қариндошимнинг қизи бегона бўлмасин, деб ўғил уйлантириш тараддудига тушади. Оқибатда бўлғуси онанинг саломатлиги ва руҳиятига, қолаверса, ёш оиланинг мустаҳкамлиги, туғилажак фарзандининг соғлом дунёга келишига салбий таъсир кўрсатади. Бугунги тадбир ноанъанавий тарзда ўтди ва иштирокчилар ўзларига керакли бўлган хулосани чиқарди.
Тўлқин СИДДИҚОВ.