Эртадан Самарқандда об-ҳаво ҳарорати кескин пасаяди
"Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 18-19 октябрда қолган ҳудудларга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.
Ҳаво ҳарорати 8-10 даражага пасайиши кутилмоқда.
18-19 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари +3 +8 даража илиққача, республика шимолида баъзи жойларда 0 -2 даража совуққача, кундуз кунлари +15 +20 даражагача аста-секин пасаяди.
Шу кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади.
Самарқанд вилоятида ҳам эртадан ҳарорат анча пасаяди. Кечаси +3 +5, кундузи +17 +19 даража илиқ бўлади.