Эртага Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинча узилишлар бўлади

“Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ маъмурияти сизга шуни маълум қиладики, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” АЖнинг 2019 йил 16 декабрдаги 44/11-20/257-сонли хатига асосан жорий йилнинг 17 декабрида соат 11:00 дан 16:00 га қадар “Катта-Қўрғон” подстанциясидаги В-Зармитан-110 кВли мойли ўчиргичи модернизация программаси асосида алмаштириш учун чиқарилади.

Ушбу МКП-110 русумдаги мойли ўчиргични демонтаж қилишда тепасидан ўтган, кучланиш остида бўлган Л-Зармитан-110 кВ ҳаво линияси халақит беради. Хавфсизлик қоидаларига асосан ушбу ҳаво линияси вақтинча электр тармоғидан узилади.

 Шунга кўра, Самарқанд вилоятининг Иштихон, Қўшработ туманларида 11:00 дан 16:00 гача электр энергияси таъминотида қисқа муддатли  узилишлар кузатилади.

Ушбу ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

“Самарқанд ҲЭТК” АЖ ахборот хизмати.