Фаоллар иштирокида жамоат транспорти ўрганилди: «Хишрав»дан «Бионур»гача
- 10.01.2025 10:30
- 44
- Самарқанд
Самарқанд шаҳрида йўловчилар оқими юқори бўлган ҳудудларга электробусларни жойлаштириш мақсадида кенг жамоатчилик иштирокида янги йўналиш ўрганилди.
Режалаштирилган янги йўналиш Хишрав қўрғонидан бошланиб, Самарқанд, “Тонг (Абди бобо)”, “Али Қушчи”, Буюк ипак йўли, “Амир Темур”, “Маҳмуд Қошғарий”, «Курчатов», Рудакий, Шоҳи Зинда, М 37 автомобиль йўлида («Бионур» клиникаси) йўналиш якунланиши куздан кечирилди.
Ўрганиш давомида автомобиль йўлининг ҳолати, автобусларнинг эркин ҳаракатланиши юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб бориш, йўналиш бўйича белгиланган тартибда бекатларни жойлаштириш масалаларига эътибор қаратилди.
Жамоатчилик ўртасида бўлиб ўтган муҳокамадан сўнг йўналишга 17-сон берилиб, синов тариқасида 10 январдан аҳоли хизматига электробусларни чиқариш бўйича келишиб олинди.