Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Фермер хўжаликлари ижарага олинган ерни кредит олишда гаровга қўйиши мумкинми?

❗️Ушбу саволга Бизнес-омбудсман етакчи инспектори Ўктам Чориев жавоб берди:

👉 Ер кодексининг 46-моддасига асосан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар фермер ва деҳқон хўжаликларни, боғдорчилик, полизчилик, чорвачилик ва узумчиликни юритиш учун берилади. Чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалиги камида 30 шартли бош чорва моли бўлган тақдирда ташкил этилади.

👉 Деҳқончилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликларига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами пахтачилик ва ғаллачилик учун камида 30 гектарни, ғаллачилик ва сабзавотчилик учун камида 10 гектарни ташкил этади. Ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа экинларни етиштириш учун камида 1 гектарни ҳамда кўпи билан 5 гектарни ташкил этади.

👉 Фермер хўжаликлари юритиш учун ер участкалари очиқ танлов асосида ижарага 50 йилгача бўлган, лекин 30 йилдан кам бўлмаган муддатга берилади.

👉 Фермер хўжалигига берилган ер участкаларидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилади. Улар хусусийлаштирилиши, шунингдек олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас. Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи кредитлар олишда фермер хўжалиги томонидан гаровга қўйилиши мумкин.