Финлaндияда ўзини ўзи энергия билан таъминлайдиган уйлар қуриляпти
Биз эса борини узлуксиз энергия билан таъминлай олмаяпмиз. Уларда аллақачон ўзига ток ишлаб чиқарадиган кўп қаватли талабалар уйи фойдаланишга топширилган.
Хорижий давлатларда аҳолини узлуксиз электр билан таъминлашда муқобил вариантлар қўлланаётганини аввал ҳам ёзгандик.
Бу масалада ҳатто қорақалпоғистонликлар ҳам бизга мастер-класс ўтгани ҳақида ҳам хабар берилган.
Финлaндиянинг Ярвенпя шаҳрида қурилаётган уйлар мутлақо замонавий ёндашувларга асосланяпти. Бу уйлар қуёш, шамол ва ер юзидаги иссиқлик ёрдамида ўзини энергия билан тўлиқ таъминлайди. Ўзи қанча истеъмол қилса, шунча энергия ишлаб чиқарадиган уйлар ноль ёки фаол деб аталади. Чунки бошқа манбалардан олинадиган энергия нолга тенг бўлади.
Фаол уйлар қурилишида янги қурилиш материаллари, замонавий технологиялар ва илмий-тадқиқот ишлари ёрдам беради. Бундай уйларда техник ечимлар туфайли энергия истеъмоли камаяди: уй юқори иссиқлик изоляцияси билан зич қурилганлиги, кучли шамоллатиш тизими ўрнатилганлиги, чиқиндиларни қайта ишлаб иссиқлик олиш тизими уланганлиги шулар жумласидан.
P/s: Биз симдан келаётган электрга қарамликдан қачон қутуламиз? Бу ҳақда кимдир ўйлаб кўрадиган вақт келмадими?