Фоторепортаж: Уйдан чиқманг дейилса-да, Самарқанд шаҳри кўчалари нега гавжум?
- 24.03.2020 17:58
- 1608
- Фотохабарлар
Телерадиоканаллар, газета ва журналлар ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали карантин эълон қилингани сабабли зарурат бўлмаса, уйда қолиш, айниқса, 65 ёшдан ошган кексаларга кўчага чиқмаслик такрор-такрор айтилмоқда.
Ушбу тавсияларга қарамасдан, Самарқанд шаҳридаги бекатлар, автобуслар, ҳатто хиёбонларда фуқароларнинг тўпланиб турганига гувоҳ бўляпмиз. Ачинарлиси, уларнинг айримлари тиббий ниқоб ҳам тақишмаган. Тўғри, ниқобсиз юрганлар ички ишлар ходимлари томонидан огоҳлантириляпти. Аммо ўз саломатлигимизга ўзимиз масъул бўлишимиз керак эмасми?
Ўзингизни эҳтиёт қилинг, бефарқ бўлманг!
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳозирда Ер юзида қанча одам яшайди?
- 2 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!