Франция космосда ҳарбий машғулотлар бошлаганини эълон қилди

Мамлакат қуролли кучлари тарихида биринчи марта Франция ҳарбийлари космосда машғулотларга киришди. Бу ҳақда Les Echos газетаси хабар берди.

Машқлар 1965 йилда учирилган Франциянинг AsteriX сунъий йўлдоши номи билан номланди.

Машқлар тегишли бўлинмаларнинг потенциал хавфли ҳодисаларга, масалан, таҳликали объект ёки космосдаги айғоқчи-сунъий йўлдошларни аниқлаш имкониятларини синовдан ўтказади.

Франция космик кучлари бошлиғи Мишель Фридлинг ушбу машқларни нафақат француз армияси, балки бутун Европа учун биринчи машғулот эканлигини таъкидлаб, "тизимлар учун стресс-синов" деб атади.

Маълумотларга кўра, АҚШ космик кучлари ва Германия космик агентликлари ҳам AsteriX иштирокчиларидир. Маълум бўлишича, машқлар 12 март кунига қадар давом этади.

2020 йил февраль ойида Франция «Бирлашган космик операциялар» (CSpO) ҳамкорлик ташаббусига қўшилди. Мамлакат мудофаа вазирининг сўзларига кўра, Париж Флоранс Парлей ва олти иттифоқчи бирлигида космосдаги ҳаракатларни кучайтириш ва мувофиқлаштириш бўйича чоралар кўрмоқда.

2020 йил декабрида Қўшма Штатлар космос АҚШ ва рақиблар ўртасидаги жанговар ҳаракатлар потенциал майдонига айланиб бораётганини эълон қилди. Шунинг учун Вашингтон космосдаги тажовузни қайтаришга тайёр туриши кераклигини билдирди. Москва эса космосни ҳарбийлаштириш йўл қўйиб бўлмас ҳолат дея таъкидлади.

Г.Холдорова тайёрлади.