Францияда сайловлар: Макроннинг партияси «мағлубият»га учради
Кўплаб таҳлилчилар ва оммавий ахборот воситалари Франциядаги парламент сайловлари натижаларини Эммануэль Макроннинг мағлубияти деб атамоқда. Овоз беришда ғалаба қозонган унинг марказлашган "Биргаликда" блоки Миллий Мажлисда мутлақ кўпчиликни йўқотди.
Тегишли равишда қўллаб-қувватланмаса, қайта сайланган президент учун қонун лойиҳаларини илгари суриш жуда қийин бўлади.
Иккинчи ўринни эгаллаган ва мамлакатдаги асосий мухолифат кучи бўлган чап партиялар коалицияси албатта унга қарши ҳаракат қилади.
Марин Ле Пен бошчилигидаги ўта ўнглар ҳам ўзлари учун "тарихий" натижа билан учинчи бўлиб парламентга ўтади.
Элизабет Борн, Франция Бош вазири:
"Бешинчи Республика тарихида Миллий Ассамблея ҳеч қачон бундай конфигурацияни билмаган. Миллий ва халқаро миқёсда дуч келишимиз мумкин бўлган муаммоларни ҳисобга олсак, бу ҳолат мамлакатимиз учун хавф туғдиради. Эртадан бошлаб фаол кўпчиликни шакллантириш устида иш бошлаймиз”.
Сайловда яна бир ҳафсалани пир қилган ҳолат сайловчиларнинг паст иштироки бўлди. Якшанба куни франциялик сайловчиларнинг 53 фоиздан ортиғи сайлов участкаларига келмади.