Фуқаролигини олиш деярли мумкин бўлмаган мамлакатлар
Агар сиз фуқаролигингизни ўзгартирмоқчи бўлсангиз, дунёда сизга “бошпана” берадиган мамлакатлар жуда кўп. Аммо қуйида келтирилган мамлакатларга кетишга ҳатто уриниб ҳам кўрманг. Фуқаро сифатида бошқаларни аямайдиган мамлакатлар билан танишамиз.
Ватикан
Сайёрадаги энг қаттиқ миграция сиёсатидаги давлат. У ерда 800 нафарга яқин киши яшайди. Улардан фақат 450 нафарга яқини фуқароликка эга.
Агар сиз маҳаллий кардинал, Муқаддас Тахт дипломати, Ватикан расмийси ёки католик черкови ходими бўлсангиз, Ватиканлик бўлишингиз мумкин.
Лихтенштейн
Маҳаллий яшовчилари тахминан 40 минг киши бўлган бу кичкина мамлакат фуқароси бўлиш учун ҳозирги фуқаролигингиздан воз кечасиз, 30 йил кутасиз ва шу вақт давомида Лихтенштейнда яшаб турасиз.
Агар ёш бўлсангиз (20 ёшга тўлмаган бўлсангиз), шу ёшгача бўлган даврнинг ҳар йили икки йил ҳисобига ўтади. Масалан, ушбу мамлакатга 5 ёшида келган бола 20 ёшида фуқаро бўлиши (бўлмаслиги ҳам) мумкин.
Лихтенштейнлик бўлишнинг яна бир усули – маҳаллий фуқаро билан турмуш қуриш. Бу ҳолда кутиш муддати 5 йилгача қисқаради.
Қатар
Агар отангиз қатарлик бўлмаса, демак, сиз қатарлик бўла олмайсиз. Бу ҳолатда она фуқаролиги ҳисобга олинмайди.
Қатар резиденти бўлиш учун мамлакатда камида 25 йил яшаб, уни 2 ойдан ортиқ тарк этмасдан яшашингиз керак бўлади. Ҳатто, шундан сўнг ҳам ижобий натижага умид қилмасдан ариза топширишингиз мумкин.
Ҳар йили бу давлат 50 нафардан ортиқ бўлмаган чет элликларни фуқароликка қабул қилади.
Бирлашган Араб Амирликлари
Фуқароликка мурожаат қилиш имкониятини олиш учун Амирликда камида 30 йил яшаган бўлиш керак.
Уммон, Баҳрайн ёки Қатар давлатлари фуқароси ариза бергунга қадар 3 йил яшаши кифоя. Бошқа араблар учун бу ерда 7 йил яшаш талаб қилинади.
Чет эллик билан турмуш қурган Амирликдаги аёлнинг фарзандларига ҳам фуқаролик берилмайди.
Қувайт
Ушбу мамлакат фуқаролигига даъвогар бўлган киши Қувайтда 20 йил яшаган мусулмон ёки мусулмончиликни қабул қилиб олган бўлиши лозим.
Араблар учун бу муддат 15 йилгача қисқартирилган.
Даъвогар шунингдек, араб тилида равон сўзлай олиши керак.
Швейцария
Швейцариянинг 2018 йилдаги янги қонунида чет эл фуқароси мамлакатда 10 йил яшагандан кейингина швейцариялик бўлишга уриниши мумкинлиги айтилган.
Бундан ташқари, у Европа Иттифоқи фуқаролари, канадаликлар ва америкаликларга мамлакатда 5 йиллик яшаш муддатидан сўнг бериладиган ишлаш учун рухсатномага эга бўлиши керак. Қолганлардан эса 10 йил талаб қилинади.
Хитой
Бу давлатда чет элликларни фуқароликка қабул қилиш эҳтиёжи йўқ. Негаки, ўзининг фуқароларининг борадиган жойи йўқ.
Бу Хитой фуқароси бўлишда енгиб бўлмайдиган қийинчиликларни келтириб чиқаради ва унчалик осон кечмайди. Ягона оқилона имконият – у ердаги фуқаролиги бўлган қариндошингиз.
Қарорингиз қатъий бўлса-да, бу жуда қийин. Масалан, сиз мамлакатда узоқ вақт яшашингиз керак, шу билан бирга у ерда қанча вақт бўлиб туришингиз муддати аниқ эмас.
Баҳора МУҲАММАДИЕВА тайёрлади.