Фуқарони 10 минг доллар эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган фирибгар ушланди
- 31.10.2023 09:41
- 41
- Жиноят ва жазо
Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи 22 ёшли Х.А. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 10 минг АҚШ доллар миқдоридаги пул маблағлари Дамир исмли шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Самарқанд шаҳрида яшовчи 26 ёшли А.Т. содир этгани аниқланган.
Унга кўра, А.Т. телеграмдаги “USA Mexicо отзиви” номли гуруҳида жабрланувчи Х.А.га ўзини Дамир деб таништириб, Мексикага чартер рейс орқали юборишини айтиб, алдов йўли билан 10 минг АҚШ доллар пулларини ўтказиб олган ва пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тергов департаменти томонидан А.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!