Ғалладан юқори ҳосил олиш бугундан бошланади
Айни кунларда Самарқанд вилоятида суғориладиган ва лалми ер майдонларига кузги бошоқли дон экинлари экиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.
2020 йил ҳосили учун вилоят бўйича 101 минг 230 гектар суғориладиган ҳамда 44 минг 600 гектар лалми ер майдонларига ғалланинг «Гром», «Васса», «Яксарт», «Грация» сингари серҳосил, сифат кўрсаткичлари юқори бўлган навлари экилмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан бошоқли дон экинлари навларини ҳудудларнинг тупроқ ва иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш, белгиланган муддатларда экиш ва парваришлаш, бунинг учун зарур бўладиган моддий-техника ресурсларини ўз вақтида ва тўлиқ етказиб бериш юзасидан доимий мониторинг-таҳлил ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Тойлоқ туманида 5 минг 57 гектар ер майдонига бошоқли дон экинлари экиш режалаштирилган. Экишга мўлжалланган ер майдонлари гектарига 300 килограмм фосфорли ҳамда 250 килограмм калийли ўғитлар билан озиқлантирилмоқда. Келгуси йил бошоқли дон экинларидан гектарига 70-75 центнер ҳосил олишни мўлжаллаган фермерлар айни кунларда ғалла майсаларини суғориш, парваришлаш ишларини оби-тобида бажармоқда.
“Ўзагроинспекция” Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизмати.