Ғаллакорларимиз давлатга ғалла топшириш режасини бажаришди

Самарқанд вилоятида 2019 йил ҳосили учун 2018 йил кузида жами 152 минг 930 гектар, шундан 103 минг 930 гектар сувли ва 49 минг гектар лалми майдонларга ғалла экилиб, 4936 та фермер хўжалиги томонидан давлатга 282 минг 400 тонна дон топшириш бўйича контрактация шартномаси тузилган эди.

Етиштирилган донни ўз вақтида нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш мақсадида ғалла ўрим-йиғим мавсумида жами 344 та юқори унумли комбайнлар бириктирилиб, ҳар бири отряд услубида иш олиб борилди. Ўрнатилган тизим натижасида бугунги кунга 70,6 минг гектар майдондаги ғалла ўриб олинди. Ҳосилдорлик жами 55,6 минг гектар сувли ерларимизда гектарига 63,1 центнер, 15 минг гектар лалми ерларимизда эса 18 центнердан тўғри келди.

Шундан давлатга 307 минг тонна дон топшириб, белгиланган режа туманлар кесимида 10-12 иш кунида 109 фоизга бажарилди.

Айниқса, Нуробод тумани ғаллакорлари белгиланган режани 129 фоизга, Иштихон тумани 118 фоизга, Самарқанд тумани

116 фоизга, Каттақўрғон тумани 108 фоизга бажариб, хар гектар майдондан 66-67 центнердан ҳосил олишга эришилди.

Бундан ташқари, Пастдарғом, Пахтачи, Нарпай туманлари ҳам биринчилардан бўлиб белгиланган режани ортиғи билан бажаришди. Булунғур, Жомбой, Тайлоқ, Ургут туманларида ҳам гектаридан 64-65 центнер ҳосил олиб, вилоятимиз хирмонига ўз ҳиссаларини қўшишди.

Шунингдек, Пайариқ туманида Эсонбек даласи фермер хўжалиги гектаридан 107 центнер, Иштихон туманидан Домла Аброрий-УМР фермер хўжалигида 83 ц/га, Каттақўрғон туманида Ж.Ҳайитов фермер хўжалигида 82 ц/га, Нарпай туманида Пахтакор Содиқ фермер хўжалигида 83 ц/га, Пастдаргом туманидаги Хол бобо фермер хўжалигида 92 ц/га, Сайфиддин Шербек Шерюрак фермер хўжалигида 89 ц/га, Булунғур туманидаги Сабриддин Ғолиб даласи фермер хўжалигида 81 ц/га, Жомбой туманидаги Юлдуз файз обод фермер хўжалигида 82 ц/га ҳосилдорликка эришилиб, ғаллакорларимиз давлатга ғалла топшириш режаларини ортиғи билан бажариб, юқори кўрсаткичларга эришишди.

Шу қаторда, ғалла ўрим-йиғим даврида отряд раҳбарларидан Оқдарё туманидаги 8-отряд раҳбари Бойтурдиев Темур, Нарпай туманида 20 отряд раҳбари Очилов Бахтиёр ва Нуробод туманидаги 15 отряд раҳбари Эрмонов Тошбойлар, Жомбой тумани “Агросервис МТП” МЧЖ га қарашли КЕЙС-1А рақамли комбайн оператори Эшонқулов Қўчқор 514 гектар, Каттақўрғон тумани “Агрсервис МТП” МЧЖ га қарашли Класс-311 рақамли комбайн оператори Рашидов Дониёр 362 гектар ва Пахтачи туман “Агросервис МТП” МЧЖ қарашли Вектор-356 рақамли комбайн оператори Ашуров Ислом 438 гектар майдонда ғалла ўриб дон топшириб, вилоятнинг дон топшириш режасини бажарилишига ўз муносиб ҳиссасини қўшишди.

Айни пайтда ғалла далаларида ўрим ишлари давом этмоқда.

Вилоят ҳокимлиги ғалла етиштиришда ўз ҳиссасини қўшган вилоятимиздаги барча фермер хўжаликлари раҳбар-ходимлари ва ғаллакорларга ўзининг чуқур миннатдорчилигини билдиради.