Гарчи, ҳеч ким кўрмаётган бўлса-да, тўғри йўл тутиш - бу ҳалоллик

Баъзилар ниқоб остида юриб, одамлар юз ўгириши биланоқ дарҳол ўзининг ҳақиқий “мен”ини намоён қила бошлайди. Баъзида эса атрофдагиларимиз олдида ўзлигимизча қолиш ўрнига эҳтиросларга бериламиз ва ўзимизни енгишга имкон берамиз.
Ҳақиқий ҳалоллик нима ўзи? Бугун поклик, виждонлилик белгилари тўғрисида сўз юритамиз.

Ҳалол инсон ўзинининг хатти-ҳаракатлари эвазига бошқалардан ҳам худди шундай йўл тутишларини кутади
Виждонли одамлар бошқаларни ҳурмат қилишни ва улардан ўзаро ҳурматни кутишни табиий ҳол деб ҳисоблайди. Бундай одамлар агар уларга шубҳа қилиш учун асос берилмаса, одамларни табақалаштирмасдан, уларни барча билан тенг билади.

Агар улар бирор нарсани ваъда қилса, уларга ишонишингиз мумкин
Бу одамлар ҳеч қачон сизни муаммо билан қолдирмайди. Улар ёлғон гапирмайди ва айтган сўзидан қайтмайди. Агар улар бирор нарсани ваъда қилишса, албатта, ўз ваъдаси устидан чиқади.

Улар ўз хатолари ва қилмишлари учун кечирим сўрайди
Агар нотўғри гапириб, номақбул йўл тутса, қилган хатосини дарҳол тан олади ва қилган ножўя ҳаракатлари учун узр сўрайди. Улар ҳатто ўзининг худбинлиги ва мағрурлигига ўзига тўғри йўл тутиши учун халақит беришига йўл қўймайди.

Улар бошқаларга нисбатан сабр ва бардошли бўлади
Ҳалол одамлар бошқалар билан жуда сабрли бўлади. Улар шошилинч хулоса чиқармасдан бошқа одамга вазиятни аниқлаш учун зарур вақт беришни афзал кўради.

Улар ўз эътиқодини ҳимоя қилишдан қўрқмайдилар
Улар бошқа одамлардан қўрқмайди, давраларда ҳар доим ўз нуқтаи назарини етказишга тайёр. Агар бирон бир эътиқоди хавф остида қолса, бу одамлар дарҳол ўз фикрини билдиради. Ҳеч қачон уларнинг орқада ўтириб, нима бўлаётганини томоша қилаётганини ёки чеккада туриб вазиятни кузатаётганини кўрмайсиз.

Улар одамларга ишонишади
Ҳар доим ҳам осон бўлмаса-да, улар одамларга ишонишни афзал кўришади. Ўзларини вазиятдан узоқлаштиради ва муаммоларга ташқи томондан қараб, таҳлил ўтказади. Ўсиш учун жой бор жойдан улар, албатта фойдаланади.

Вақтини бекор ўтказмайди
Виждонли киши ҳар доим, ҳар бир ишни охиригача етказади. Улар қўл қовуштириб ўтиришни яхши кўрмайди. Бундай одамлар биринчи навбатда ўзига берилган топшириқни тугатиб, шундан кейингина ўзининг шахсий ишлари билан шуғулланади. Улар ҳеч қачон ўйин-кулги ёки дангасалик туфайли ўзи ёки бошқа одамларнинг жабр кўришига йўл қўймайди.

Баҳора МУҲАММАДИЕВА тайёрлади.