Генри Форднинг ишчиларни синовдан ўтказишнинг оқилона усули
Генри Форд 1863-1947 йилларда яшаган америкалик тадбиркор, АҚШ автомобилсозлик саноати асосчиларидан бири. У дунёга машҳур “Форд Мотор» компаниясига асос солган. Унинг улкан ютуқ ва муваффақиятсизликларининг акс-садоси бутун дунёдаги барча давлатлар ва саноат тармоқлари тақдирига ўз таъсирини кўрсатган.
Генри Форднинг “Менинг ҳаётим” автобиографик китоби бугун нафақат тадбиркорлар учун, балки оддий ишчи, иш берувчилар учун аҳамиятли. Шунинг учун бу ёднома узоқ вақт давомида ўз аҳамиятини йўқотмайди.
Келинг, ушбу китобнинг айрим саҳифаларини биргаликда варақлайлик.
Қўлни қўлга бериб ишлаш учун бир-бирингизни севишнинг ҳожати йўқ. Ишдаги жуда яқин дўстлик агар бир киши иккинчисининг камчиликларини яширишга ҳаракат қиладиган бўлса, ёмон оқибатларни олиб келиши мумкин. Бу иккала томон учун ҳам зарарли.
Ишлаётганимизда биз ишга астойдил ёндашишимиз керак. Вақтчоғликда ҳам шундай. Бирини бошқаси билан аралаштириш мантиқсиз. Ҳар бир инсон берилган вазифани аъло даражада бажармоғи ва бунинг учун яхши мукофотлар олишни ўз олдига мақсад қилиб қўйиши керак. Иш тугаганадан сўнг, хурсандчилик қилса бўлади.
***
Бир куни компаниям бўлим раҳбарларини чақириб, баҳона ва қаршиликларига эътибор бермай, уларни Кариб денгизи бўйлаб икки ҳафталик саёҳатга жўнатдим. Қайтиб келгач, уларнинг баъзилари лавозимларга кўтарилиб, бошқалари эса ишдан бўшатилиши керак эди.
Вақтинча раҳбарларсиз қолган бўлимларнинг ишини диққат билан кузатдим. Бўлимдаги ишлаш кўрсаткичлари юқори даражада сақланиб қолинган ва бўйсинувчилар бир тартибда ҳаракат қилган бўлса, демак раҳбар маҳоратли бошқарув тизимини қура олган ва лавозимга кўтарилишга лойиқ.
Бошлиғи йўқлигида бўлимдаги ишлар жойидан жилмай айланаётган бўлса, демак бошқарув тизими фойдасиз, бўйсинувчиларнинг фаолияти уюштирилмаган ва бунда фақат раҳбар айбдор, уни ўзгартириш керак!
***
Адолатсизликка йўл қўймаслик лозим. Агар юқори лавозимдан одамнинг боши айланиб кетса, у дарҳол аниқланади ва ҳайдаб юборилади ёки дастгоҳ ёнига оддий ишчи сифатида қайтарилади.
Иш, фақатгина меҳнат бизнинг ўқитувчимиз ва раҳбаримиздир. Кўпчилик ўзига берилган вазифани бажариши мумкин, аммо унвон олгач, ўзини осонгина йиқитишга йўл қўяди. Унвонлар ажойиб таъсирга эга. Улар ишдан кечиш белгиси бўлиб ҳам хизмат қилади.
Кўпинча унвон шиори билан ажралиб турадиган нишон белгисига тенгдир. Унинг эгаси ўзининг юқори қадр-қимматини ва бошқа одамларнинг аҳамиятсизлигини баҳолашдан бошқа ҳеч нарса қилишга мажбур эмас.
Ишбилармонлик муҳитида унвонларга жуда катта аҳамият берилган ва бундан фақат бизнеснинг ўзи зарар кўрган.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.