Германия сайловларнинг дастлабки натижаларини эълон қилди
Социал-демократик партияси (СПД) Германияда бўлиб ўтган парламент сайловларида 25,7 % овоз билан ғалаба қозонди. Буни мамлакат Федерал сайлов комиссиясининг 299 та сайлов округидаги дастлабки маълумотларидан келиб чиқиб ARD телеканали маълум қилди.
Социал-демократларнинг ғалабаси аввал экзитпол (социологик хизматлар томонидан фуқароларни сўроқ қилиш тартиби)лар орқали кўрсатилганди.
Иккинчи ўринда 24,1 % сайловчи томонидан қўллаб-қувватланган Христиан демократик ва христиан социал бирлашмалари (ХДС/ХСС) блоки. Deutsche Welle маълумотларига кўра, ушбу консерватив блок тарихида федерал сайловлардаги энг паст натижа бўлди.
Яшиллар - 14,8 %, Эркин демократик партия (СвДП) - 11,5 %, «Германия учун альтернатива» - 10,3 %.
«Чаплар» партиясини 4,9 фоиз сайловчилар қўллаб-қувватлади. У сайлов округлари (Берлиндаги Грегор Гизи ва Гезине Летч, Лейпцигдаги Серен Пелманн) бўйича учта тўғридан-тўғри мандат олгани сабабли парламентга киради.
Кеча, якшанба куни Германияда парламент сайловлари бўлди. Улар 16 йил ичида биринчи марта Германиянинг амалдаги канцлери иштирокисиз ўтди. 2018 йилда Ангела Меркел Христиан-демократик иттифоқи раҳбарлигидан истеъфога чиқди ва тўртинчи канцлерлик муддати охирида сиёсатдан кетишини эълон қилди.