Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Германиядаги черков 400 йиллик сукутдан сўнг "жодугарлар" ёқиб юборилгани учун кечирим сўради

Германиянинг Айхштет шаҳридаги католик черкови 400 йиллик сукутдан сўнг "жодугарлар" ёқиб юборилгани учун кечирим сўради. Бу ҳақда “The Independent” газетаси хабар бермоқда.

XV-XVIII асрларда Бавария шаҳрида сеҳр-жодуда гумон қилиниб, юзлаб одамлар шафқатсиз қийноққа солинди ва қатл этилди. Фақат ҳозиргина Айхштет католик черкови содир этилган қотилликлар учун кечирим сўради. Шаҳар архиэпископи Грегор Мария Франц Ханке ўша воқеаларни "черков тарихидаги қон сизган яра", деб атади ва черков ҳудудида қурбонлар хотирасига ёдгорлик лавҳасини ўрнатишга қарор килди.

Ўша замонларда Европада сеҳргарликда гумон қилиниб, тахминан 60 мингга яқин киши қатл этилган. Шулардан 25 минг нафари ҳозирги Германия ҳудудида ўлдирилган. Қурбонларнинг аксарияти аёллар, аммо улар орасида эркаклар ва ҳатто болалар ҳам бор эди.

Германияда "жодугарлар ови" қурбонларини реабилитация қилиш кампанияси 2011 йилда руҳоний Хартмут Хегелар ташаббуси билан  бошланди. Ўшандан бери компания саъй-ҳаракатлари билан Германиянинг 50 дан ортиқ шаҳри, шу жумладан, Кельн ва Лейпцигда жодугарликда айбланиб қатл қилинганлар вафотидан кейин реабилитация қилинди. Уларнинг шарафига ёдгорлик лавҳалар ўрнатилди. Баъзи ҳолларда ҳатто кўчаларга номлари берилди.

Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.