Глэмис қўрғони сири ёки Шотландия қироли Молькольм II ни ким ўлдирган эди?
Бугунги кунда улуғвор Глемис қўрғони нафақат Шотландияда, балки бутун бирлашган қиролликда энг диққатга сазовор тарихий жой ҳисобланади. Биринчи навбатда у бутун жаҳонга ҳозирги Буюк Британия қироличасининг онаси Елизавета Боуз-Лайон туғилган маскан сифатида танилган. Бироқ қадимий иншоотнинг бошқа сирлари ҳам одамларни ҳайратга солиб келади.
Қўрғон деворлари орасида Англиянинг ҳар қандай афсонавий бошқа қадим бинолоридагидан кўпроқ нариги дунё мавжудотлари шарпаси кезиб юради.
Тарихий солномаларга ишониладиган бўлса, Глэмис қўрғони барпо этилганидан кейин биринчи шарпа Шотландия қироли Молькольм II нинг руҳи бўлган. Молькольм бутун умрини инглизларга қарши жанг билан ўтказган. 1034 йилда қирол билан овга чиққанида ўрмондаги уйчага тўхтаган. Фожиа шу ерда содир бўлган: бахтиқора қиролга қуролланган номаълум суворийлар ҳужум қилган. Ҳукмдор ўлдирилган. Қотиллар кимлиги аниқланмай қолган. Малькольмнинг вориси, невараси Дункан I негадир ёвузликни суриштиришдан бош тортган. Миш-мишларга қараганда, Дункан тахт унга қачон тегишини кутиб чарчаган ва қотилликни уюштирган эмиш.
Ўшандан буён бир неча асрлардан бери тунда Глэмис қўрғони бўйлаб Малькольм шарпаси кезиб, уйқудаги одамлар орасидан қотилини қидирар эмиш. У ўлдирилган уй ёғоч полида ҳукмдор сўйилганида сачраган қон доғларини кўриш мумкин.
Т.Шомуродов таржимаси.