Ҳар ким Конституцион ўзгаришларда ўзи, оиласи, умуман, давлат ва жамиятни безовта қилиб келган муаммолар ечимини кўряпти
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича Конституциявий қонун лойиҳасининг халқ ўртасида олиб борилаётган муҳокамасида вилоят депутатлари фаоллик кўрсатмоқда.
Ҳозирда вилоят Кенгашининг барча депутатлари
ўз сайлов округида бўлиб, Конституциявий қонун лойиҳасининг сайловчилар, электорат вакиллари ва аҳоли ўртасида умумхалқ муҳокамасини ташкил қилишда иштирок этмоқда.
Худди шундай учрашувлар Самарқанд шаҳрининг 1-Боғибаланд сайлов округидан сайланган вилоят депутати Бадриддин Насриев томонидан ўтказилаётган учрашувлар расмиятчиликдан йироқ, самимий тарзда ўтмоқда.
Конституциямизга киритилаётган ўзгаришларни фуқароларимиз кўтаринки кайфиятда кутиб олмоқдалар ва фаол қўллаб-қувватламоқдалар.
Ҳудди шундай учрашув Самарқанд шаҳрининг "Қир" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.
Учрашувларда таъкидланганидек, ҳар бир инсон ушбу ҳужжатда ўзи, оиласи, маҳалласи, жамият ва давлатни йиллар давомида безовта қилиб келган муаммолари ечимини кўрмоқда. Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши юртимиз келажаги, ватанимиз тақдири ва келгуси тараққиётимиз учун муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун, ушбу жараёнда ўз келажаги учун бефарқ бўлмаган ҳар бир инсоннинг фаол иштироки муҳим.
Муҳокамаларда, нафақат, Конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида тушунчалар берилмоқда, балки жамоатчилик томонидан лойиҳа юзасидан билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлар ҳар томонлама ўрганилмоқда.
Мазкур Қонун лойиҳасини халқимиз, жамоатчилигимиз билан кенг муҳокама қилиш Бош қомусимизнинг пишиқ-пухта, янада халқчил, том маънода халқимиз хоҳиш-иродасининг ифода этувчи, ҳақиқий халқ Конституцияси бўлишига хизмат қилади.