Ҳарбий хизматга жўнатиш учун 1000 АҚШ доллари талаб қилган собиқ мудофаа ходими қўлга олинди
- 19.06.2020 12:20
- 499
- Жиноят ва жазо
Жиззах вилоятининг Зарбдор туманидаги Оқбулоқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро вилоят ИИБга мурожаат қилиб, Зарбдор тумани мудофаа ишлари бўлимининг собиқ ходими О.Ў. муддатли ҳарбий хизматга жўнатиш учун ундан 1000 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини билдирди.
Мазкур мурожаат асосида тезкор тадбир уюштирилди ва Жиззах шаҳридаги “Зебо” савдо маркази қаршисида 500 АҚШ долларини олган О.Ў. ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланди. Бу ҳақда “Postda.uz” хабар берди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўринда айтиш керакки, Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчасида истиқомат қилиб келган айбланувчи 2018 йилнинг 1 февралидан 2020 йилнинг 27 майига қадар туман мудофаа ишлари бўлимида фаолият кўрсатган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа