Ҳайвонлар дунёни қандай кўради?

Одамлар биз дунёни қандай кўрсак, у шундай кўринишга эга деб ўйлайди. Аслида эса кўзнинг тузилиши ва турмуш тарзининг ўзига хос хусусиятлари туфайли барча жонзотлар атрофдаги борлиқни турлича идрок этади.
«Бери и Делай» сайти баъзи ҳайвонлар дунёни қандай кўришини билиб олишга қарор қилди...

Ит

Как животные видят мир

Кўзнинг тўр пардасида жойлашган колбачалар (конуслар) нур сезувчи ҳужайраларнинг қисмлари эканлигини биология дарсларидан билиб олган эдик. Конуснинг ҳар бир тури ёруғликнинг маълум тўлқин узунликларига сезгир пигментларни ўз ичига олади, яъни ҳар бир ҳудуд маълум бир ранг учун жавоб беради. Ҳайвонлар кўрадиган ранглар ушбу пигментларга боғлиқ.
Табиатан одамларда бу конусларнинг сариқ ва кўк ранглардан тортиб ультрабинафша нурларигача англаб олишга мослашгани 3 та, итларда эса фақат 2 та тури бор.

Мушук

Как животные видят мир

Конуслар кундуз куни кўриш учун масъул бўлса, қоронғу пайтда ёруғлик тўлқинларини идрок этадиган ва уларни визуал тасвирга айлантирадиган кўз таёқчалари фаоллашади. Айнан шу таёқчаларнинг иш даври давомида кўриш сезгирлиги кўкимтир-яшил тўлқин узунлигида максималлашади.
Мушукларнинг одамларга қараганда 6-8 баравар кўпроқ таёқчалари бор, шунинг учун улар ўткир тунги кўриш қобилиятга эга. Шунингдек, бу митти йиртқичлар кучли периферик кўриш (объектни четлари билан тўлақонли кўра олиш) қобилиятига эга. Олимлар мушуклар кўриши пайтида қайси ранглар устун бўлганлигини аниқ айта олмайди. Баъзи тадқиқотчилар бу кўпроқ кўк ва кулранг соялар деса, бошқалари улар дунёни кўк, сариқ ва оч яшил рангда кўради, деб таъкидлашади.

Фил

Как животные видят мир

Табиат бу улкан сутэмизувчиларга дальтонизм (баъзи ранг-тусларни фарқ кила олмаслик касаллиги)дан азият чекадиган одамлар каби кўриш қобилиятини берган. Филлар фақат сариқ ва кўк рангларни яхши ажрата олади, бироқ қизил ва яшилнинг фарқига бормайди. Умуман олганда, филлар ўткир кўриш қобилияти билан мақтана олмайди. Улар 20 метрдан узоқни кўра олмайди, шу билан бирга эшитиш, ҳид ва сезги органлари яхши ривожланган.

Геккон

Как животные видят мир

Ранглар сони чекланган бўлишига қарамай, мушукларнинг таёқчалар туфайли кўриши жуда яхши ривожланган бўлса, кичик геккон калтакесакларининг тунги кўриши нафақат ўткир, балки ранглар мутаносиблиги одам ҳавас қиладиган даражада. Эволюция натижасида гекконларнинг кўзлари қоронғуликда бизникига қараганда 350 марта сезгирроқ бўлиб чиқди.

Акула

Как животные видят мир

Акулаларнинг кўриш қобилиятини жуда ўткир деб бўлмайди, лекин маълум шароитларда улар яхши кўришади.
Акулалар ўзларининг супер кучига эга. Улар ҳам стереоскопик (иккала кўз тасвирларининг бирлашиши), ҳам монокуляр (битта кўзнинг тасвиридан фойдаланиш) кўриш доирасига эга. Шу билан бирга улар 15 метрдан узоқни кўра олмайди.
Мушуклар сингари акулалар қоронғуда жуда яхши кўришади. Рангни идрок этиш масаласига келсак, олимлар кўп йиллар давомида акулаларнинг тўр пардасида таёқчалар устунлик қилади, деб ўйлашган. Сўнгги тадқиқотлар акулалар кўк ва яшил спектрдаги рангларни кўришга имкон берувчи пигментга эга эканлигини кўрсатди.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.