Ҳикмат: 900 грамм вазн ва виждон ўлчови
Бир камбағал деҳқоннинг хотини сутдан сариёғ тайёрлаб, уни сотиш учун маҳаллий баққолнинг озиқ-овқат дўконига берарди. Аёл айлана шаклини берган мойнинг вазни бир килограмм бўлиб, унинг савдосидан тушган даромад камбағал оила учун яхши мадад эди.
Кунларнинг бирида баққол унга сут маҳсулотини сотган камбағалнинг ҳалоллигига шубҳалана бошлади ва у олиб келган доираларни тарозида тортиб кўришга қарор қилди. Баққолнинг ҳайратига, доиралар ҳар бирининг вазни бир килограмм эмас, балки 900 грамм бўлиб чиқди. У жуда дарғазаб бўлди!
Эртаси куни эрталаб бечора жувозкаш ўз моллари билан дўконга келганида, баққол унга бақириб кетди: “Мен сендан ҳеч нарса сотиб олмайман, ёлғончи! Бу ерга ёғингни олиб келма! Сен айланаларнинг оғирлиги бир килограмм деб айтувдинг, аслида эса уларнинг вазни 900 грамм экан. Мен ўзимни алдашларига йўл қўймайман! Кет бу ердан ва ҳеч қачон қайтиб келма!”.
Жувозкаш лоҳас бўлиб қолди, кўзларини пастга тушириб ерга қаради, у ўзини оқламоқчи бўлиб деди:
— Хўжайин, бизда, тарози йўқ... Бир пайтлар сиздан сотиб олган бир килограмм шакар ҳар доим менга ўлчов бўлиб келган. Унинг вазнига қараб, хотиним ва мен мой тайёрлардик...
***
Бу ҳикматли масалнинг маъно ва ҳиссаси дунё каби эски бўлса-да, барибир долзарб: Виждон ўлчови тарозидан ҳам оғирдир.