Ҳиндистон ва Покистон 20 йил ичида биринчи марта ўт очишни тўхтатишга келишиб олди
Ҳиндистон ва Покистон ҳарбий қўмондонлари «назорат чизиғи»да ўқ узишни тўхтатишга ва 25 февралдан бошлаб барча келишувларга қатъий риоя қилишга келишиб олди. Бу ҳақда The Washington Post ёзади.
«Назорат чизиғи» - бу аслида давлатлар чегараси бўлган Кашмирдаги Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги демаркация чизиғидир.
Бундай келишув мамлакатлар ўртасидаги зиддиятларни камайтиради, деб таъкидламоқда Washington Post газетаси.
РИА Новости Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги маълумотига асосланиб ёзишича, йиғилиш қатнашчилари ҳар қандай кутилмаган вазият ёки тушунмовчиликни ҳал қилиш учун мавжуд алоқа механизмларидан фойдаланилишини тасдиқлади.
Собиқ Жамму ва Кашмир князлигининг ҳудуди аслида Ҳиндистон ва Покистон ўртасида бўлинган бўлса-да, икки томон ҳам минтақа устидан тўлиқ назорат ўрнатишни талабгор. Шунинг учун кўп сонли ҳинд ва Покистон қўшинлари мамлакатларнинг шартли чегараси чизиғида доим тўпланади.