Ҳиндистонда бир кеча-кундузда 2 мингдан ортиқ одам коронавирус қурбони бўлди

Ҳиндистонда коронавирус инфекцияси оқибатида сўнгги кеча-кундузда икки мингдан ортиқ одам вафот этди ва 10,9 минг нафар янги касалланиш ҳолати аниқланди. 17 июнь ҳолатига мамлакатда касалланганлар сони 354065 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш ва оила осойишталиги вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик тақдим этган маълумотга кўра, бугунги кунга қадар мамлакатда 155239 нафар бемор даволанмоқда. 186923 нафар бемор соғайган ва 11903 нафар бемор вафот этган.

Айни вақтда Ҳиндистон коронавирус инфекцияси билан касалланиш сони бўйича дунёда АҚШ, Бразилия ва Россия давлатларидан кейинги ўринни банд этиб турибди.