Ҳиндистонда Мудофаа штаби бошлиғи бўлган вертолёт ҳалокатга учради
Ҳиндистоннинг Тамилнаду штатида бортида тўрт нафар юқори мартабали ҳарбий хизматчи бўлган ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради, деб хабар бермоқда Индиа Тодай.
Бортда, хусусан, Ҳиндистон мудофаа штаби бошлиғи Бипин Рават бўлган. Нашр манбаларига кўра, вертолёт Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларининг Сере шаҳридаги базасидан ҳавога кўтарилган ва Веллингтон шаҳри томон йўл олган.
Ҳиндистонда Мудофаа штаб бошлиғи лавозими 2019 йил декабрь ойида ташкил этилган. Мудофаа штаби бошлиғи Ҳиндистон армиясининг барча бўлинмалари - қуруқликдаги кучлар, ҳаво кучлари ва денгиз флотининг ҳаракатларини мувофиқлаштиради. Мудофаа штаби бошлиғи, хусусан, мамлакат ҳукумати билан мудофаа технологиялари ва қурол-яроғлар харид қилишни ҳам мувофиқлаштиради. Генерал Рават бу лавозимга тайинланган биринчи шахсдир.
Вертолёт қулаган жойда 3 нафар жабрланувчи топилган, улар оғир тан жароҳатлари олиб, касалхонага етказилган. Тўртинчи шахсни қидириш давом этмоқда.