Ҳиндистонда содир бўлган сув тошқини оқибатида камида юз киши ҳалок бўлди

Табиий офат туфайли Ассам штати кучли талафот кўрди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.
Ассам табиий офатлар билан курашиш бошқармаси тақдим этган маълумотга кўра, тинимсиз давом этган ёмғирлар сабабли Брахмапутра дарёсининг ўз қирғоқларидан тошиб чиқиши оқибатида 85 киши ҳалок бўлган.

Сув тошқини 3 мингта қишлоқни вайрон қилган. Ҳукумат вайрон бўлган ҳудудлардан эвакуация қилинган юз минглаб одамларни жойлаштириш учун 50 минг нафар вақтинчалик турар жойлари барпо этган. Шу билан бирга, табиий офат билан кураш олиб боришга коронавирус пандемияси ҳам жиддий ҳалақит бераётгани айтилмоқда.