Ҳиндистондаги LG заводидан тарқалган газ оқибатида одамлар қурбон бўлди
Ҳиндистоннинг Андра Прадеш штатида жойлашган “LG Polymers” заводидан тарқаган газ оқибатида камида 8 киши вафот этди, мингга яқин одам касалхонага ётқизилди, бир неча минглаб одамларда кўнгил айниши ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда Hindustan Times хабар қилди.
Кўнгилсиз вазият Вишакхапатнам шаҳри ёнида содир бўлган. Қурбон бўлганлар орасида бир нафар ёш бола ҳам бўлган. Маҳаллий ҳукумат уйларда нечта одам ҳушини йўқотгани ҳақида аниқ маълумот айта олмаяпти. Шунингдек, қорамол ва бошқа турдаги уй ҳайвонларининг ҳам ўлгани маълум қилинди.
Ҳиндистон фавқулодда вазият хизмати (NDFR) яқин атрофдаги уч нафар қишлоқ аҳолисини эвакуация қилди. Ён атрофдаги 20 га яқин қишлоқ аҳолисига намланган мато орқали нафас олиш ва кўчага чиқмаслик тавсия қилинди. Ўт учирувчилар заҳарли моддаларни ўзига сингдириб олиши учун кўчаларга оҳак аралаштирилган сув сепиб чиқмоқда.
Мамлакат Бош вазири Нарендра Моди Фавқулодда вазиятлар вазири ва ИИВ раҳбарлари иштирокида тезкор йиғилиш ўтказди.
“LG Polymers” – Кореянинг LG компаниясининг Ҳиндистондаги бўлими. Газ тарқалишига сабаб бўлган завод полистирол ишлаб чиқаради. Бахтсиз ҳодисанинг юзага келишига тахминий сабаб қилиб, карантин вақтида заводнинг қаровсиз қолиб кетганлиги айтилмоқда.