Ҳиндистонлик журналистлар Самарқандда тиббий туризм имкониятлари билан танишди

Самарқанд шаҳрида БМТ ҳузуридаги Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессиясини ёритиш учун ташриф буюрган ҳиндистонлик журналистлар делегацияси Самарқанд давлат тиббиёт университетида бўлиб, муассасанинг тиббий туризм имкониятлари билан яқиндан танишди.

Хусусан, хорижий меҳмонлар бу ерда таҳсил олаётган ҳиндистонлик талабалар билан суҳбатлашди.

Ҳозир Самарқанд давлат тиббиёт университетининг халқаро таълим факультетида 1315 нафар ҳиндистонлик йигит-қиз ўқимоқда. Уларга ўзбек ва ҳинд педагоглари инглиз тилида дарс бериб келяпти,  дея хабар бермоқда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси.