«Ҳизб ут-Таҳрир» экстремистик ташкилотининг ўзбекистонлик етакчиси Қирғизистонда қўлга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан мамлакат жанубида “Ҳизб ут-Таҳрир ал-Исломий” диний-экстремистик ташкилотининг етакчиси қўлга олинди.

Қайд этилишича, у яширин экстремистик тармоқни ташкил этиб, гуруҳнинг Ўзбекистондаги фаолияти учун масъул бўлган. Шунингдек, унинг шериклари Қирғизистоннинг жанубий вилоятларида ташкилот тузилмаларини яратиш ва мустаҳкамлаш бўйича яширин фаолият билан шуғулланган.

Қўлга олинган фуқаро Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирувда бўлган ва шахсини тасдиқловчи қалбаки ҳужжат билан Қирғизистон ҳудудида яшириниб юрган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.