“Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиалига қарздордан 470 миллион сўм ундириб берилди

Бунга жиноят ишлари бўйича Иштихон тумани судининг ҳукми асос бўлган.

Ҳукмда қарздор Қ.Б.дан ундирувчи «Ҳудудгаз Самарқанд» газ таъминоти филиали фойдасига етказилган зарарни ундириш белгиланган.

Мазкур ҳужжат асосида Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ижро иши юритиш қўзғатилиб, томонларга юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли банкдаги ҳисоб-рақамига банд солинган ва унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутасадди сўров хатлари юборилган.
Ушбу ижро ҳужжати бўйича қарздор Қ.Б.дан ундирувчи ундирувчи «Ҳудудгаз Самарқанд» газ таъминоти филиали фойдасига 470 миллион 826 минг сўм етказилган зарар ундирилди.

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими.