Ичимлик суви тармоқлари реконструкция қилинди: Таъминот билан боғлиқ муаммолар юзага келса, қўнғироқ қилинг

Самарқанд шаҳри Рудакий кўчасидаги реконструкция қилинган сув қувурларини тармоққа улаш ишлари олиб борилиши натижасида Даҳбет сув иншоотини 2020-2021 йиллар куз қиш мавсумига тайёрлаш муносабати  билан шаҳри Темирйўл, қисман Боғишамол ҳудудлари, Беруний, Буюк Ипак йўли “А” ва “Б” турар жой мавзелари, Гагарин кўчаси, Қорасув мавзесининг Обод маскан маҳалласи, Самарқанд туманининг шаҳар билан ёндош ҳудудларида 2020 йил 29 июндан 30 июнгача ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхталиши ҳақида маълум қилинган эди.

Бугун ҳам ушбу ҳудудлардаги ишлар якунланган.

Шундай бўлса-да, мазкур мавзелар ва кўчаларда ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар юзага келса, тармоққа уланмай қолинган вазиятлар бўлса, қуйидаги рақамларга қўнғироқ  қилишингизни сўраймиз.

Телефон: 93-720-43-01,  90-601-67-67,  93-330-67-66.

"Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ матбуот хизмати.