Ижодий имтиҳонлар кейинга сурилади. Тест имтиҳонлари оффлайн бўлиши кутилмоқда

Бугун Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда бу ҳақда маълум қилинди.

Ижодий имтиҳонларда ўзгариш бўлади. Улар ҳам 1 августдан кейинга сурилади. Карантин қачон тугаса, шундан 20 кун вақт оралиғида бўлиб ўтади.

Тест имтиҳонлари оффлайн бўлиши кутилмоқда. Мабодо ўзгариш бўлса, бу ҳақда хабар берилади.

Ҳозирча ҳужжат топширган абитуриентлар 620 000 нафардан ошди.

Ўқиш бошланиши масаласини шароитдан келиб чиқиб ҳал қиламиз.

Сиртқи таълим 100 % онлайнга ўтади.

Кечки таълим 50 % онлайн 50 % оффлайн бўлиб ўтади.

Ҳозирча одатий шаклда таълимни бошлаш ниятидамиз. Лекин онлайнга ҳам тайёргарлик кўриб бормоқдамиз. Янада аниқлик киритиб борилади.