Имкон қадар дўстларингизни йўқотманг!

Самарқанд шаҳрида шу мавзудаги илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади

Анжуманда Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари адабиётшунос олимлари, тарихчилар, маданият ходимлари иштирок этмоқда.

Азалдан бир минтақани Ватан билган қардош икки халқ бугун ҳам дўстлик ришталарини мустаҳкамлаб келмоқда. Ўтказилаётган анжуманнинг мақсади ҳам ўзбек ҳамда тожик адабиёти ва санъати йўналишларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Мазкур халқаро тадбирнинг очилишига бағишланган тадбир шаҳарнинг  “Нурафшон” маданият саройида ташкил этилди.

Унда Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Абдужаббор Раҳмонзода, Тожикистон миллий академияси раҳбари Қобилжон Хушвақтзода, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, шоир ва ёзувчи Фармон Тошев ва бошқалар икки давлат раҳбарлари ташаббуси билан ўзбек ва тожик халқи ўртасидаги дўстлик муносабатлари янада мустаҳкамланаётгани, бугун ҳар икки мамлакатда ўзбек, тожик тилларида ижод қилаётган шоир ва ёзувчилар сафи кенгаяётгани ҳақида сўз юритди.

 

Конференция икки кун давом этиши режалаштирилган.