Имло ҳамда жой номларига оид хатолар бўйича масъуллар огоҳлантирилди

Кеча, 9 февраль куни сайтимизда “Электр узатиш тармоқлари реконструкция қилинаётгани яхши. Аммо ушбу хайрли иш бажарилаётган ҳудуд, кўча номи тўғри ёзилиши керак” сарлавҳаси билан “Самарқанд ҲЭТК” АЖ ахборот хизмати томонидан йўлланаётган маълумотларда имло, услубий ҳамда жой номларини келтиришда хатоликларга йўл қўйилаётгани танқид қилинганди.

Мазкур танқидга нисбатан акциядорлик жамияти муносабат билдирди:

“Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти маъмурияти томонидан 2020 йилнинг 9 февраль куни Zarnews сайти, телаграм каналида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 майдаги 415-сонли қарори ижроси доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида берилган маълумотда объектлар номи ва манзиллари бўйича айрим имло хатоларига йўл қўйилгани аниқланди. Ушбу хатоликлар бўйича масъуллар огоҳлантирилди.

Келгусида бу каби камчиликларга йўл қўймаслик чоралари кўрилди”.