Инсон танаси ҳақидаги фактлар: Биз ундан қанчалик хабардормиз?

Инсон танаси мураккаб ва ҳайратланарли механизмдир. Унинг у ёки бу “винт”и ва тизимларининг қандай ишлаши ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?
Албатта бу жараённинг моҳиятини билиб олиш учун ҳеч бўлмаганда биология ҳақида бироз маълумотга эга бўлишимиз керак. Танангиз ҳақида билишингиз керак бўлган нарсалар жуда қизиқ ва бу ҳатто бирор бир ҳолатда ҳаётингизни сақлаб қолиши мумкин.
Эътиборингизга TopCafe.su. сайтидан олинган инсон танаси тўғрисидаги ақлга сиғмайдиган далилларни ҳавола этамиз.

Мусиқа қалбларни бошқаради

Юрак ритми қулоқларингиз эшитиб турган мусиқага мослашади. Инстинктив равишда биз ҳар доим бу хусусиятдан фойдаланамиз: дам олиш ёки иш кайфиятига мослашиш кераклигига қараб, биз тинчлантирувчи классика ёки шўх мусиқа қўямиз. Бу ерда ҳамма нарса шахсий хоҳишларга боғлиқ, кимдир оғир мусиқа эшитиб туриб ҳам ухлаб қолади.

Бутун тананинг чорак қисми суяклари оёқларда жойлашган

Инсон скелети 206 суякдан иборат бўлса, уларнинг 52 таси пастки қўл-оёқларимизга берилган. Улар шунчаки танани ушлаб турадиган суянчиқ бўлибгина қолмайди, кўп нарса оёқларнинг соғлиғига боғлиқ. Оддий қилиб айтганда, бутун тана ушбу “пойдевор”га таянади, шу сабабли оёқ суякларининг деформацияси бутун тана шаклини ўзгаришида намоён бўлади.

Ичимизда электр токи бор

“Мия кучи” тушунчаси узоқ вақт киноя сифатида ишлатилиб келинган. Масалан, тўсатдан келган ёрқин ғоянинг рамзини эсланг, у – бош устида ёниб турган чироқ. Бу белгининг кўриниш даражаси ҳақиқатдан унчалик узоқ эмас. Уйғоқ пайтида инсон мияси шунчалик кўп электр энергиясини ишлаб чиқарадики, у кичкина лампочкани осонликча қувватлантира олади.

Киприклардаги мини зоопарк

Биз ёлғиз эмасмиз. Турли вақтларда танамизда юз триллионга яқин бактериялар яшайди. Улардан баъзилари акне безлари – ёғ безлари тепаси – соч фолекулларида жойлашишни яхши кўради ва юздаги ёғлардан озиқланади. Улар нисбатан зарарсиз, лекин кўзлар ва терининг демодикоз касаллигига олиб келиши мумкин.

Йўқотишлар ҳар доим ҳам ёмон эмас

Танамиз ҳар куни 3 миллиард ўлик тери ҳужайраларидан қутулади. Бир йил давомида бу рақам 600-1500 граммни ташкил қилади. Бундан ташқари, тасодифан ёки мақсадга мувофиқ ўртача 70 йилдан ортиқ вақт давомида (атрофдаги 19 фоиз инсон терисидан иборат чангни ҳисобга олмаганда) одам ўз терисининг 5 граммини истеъмол қилади.

Аёллар қалбининг жўшқинлиги

Канадалик олимлар аёллар юраги ритми эркакларга қараганда тез ишлаши омилларини аниқлашди. Бунга турли ички биологик ритмларни уйғотувчи эстероген сабабчи экан. Аёл танаси 2 соатдан кўпроқ “олдинда” юради, шунинг учун кечқурун у тезроқ чарчайди. Масалан, гормонлар туфайли эркак ва аёл таналари овқатни ҳар хил тезликда ҳазм қилади.

Мих ҳар биримизда

Ўртача одам ўзида доимий равишда 4,5 грамм темирни “ташийди”, бу битта михнинг муносиб ҳажмини яратиш учун етарли. Ушбу қиймат доимий эмас, етарли даражада ушлаб туришни талаб қиладиган “доза” эркаклар учун кунига 10 миллиграмм, аёллар учун 15 миллиграмм, болалар учун 5-15 миллиграммни ташкил қилади.

Инсон ўз танаси ўрмонига қилган саёҳати фактлари тўғрисида завқ ва ҳайрат борлигини ҳисобга олиб, биз қанчалик мураккаб, қудратли ва гўзал эканлигимиз ва табиат билан уйғунликда яратилганимизни англаб олсак, бу энг қизиқарли саёҳатлардан бири бўлиши мумкин.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.