Инсоннинг Қуёш тизимидаги бошқа сайёраларда яшаб кетиши мумкинми?
Инсониятнинг Ердан бошқа сайёрада омон қолиш имконияти борми? Одам боласи Марс сайёрасини забт этишни ва уни инсоният учун иккинчи ватан қилишни режалаштираётган бир даврда яшаяпмиз. Олимлар қачонлардир, эҳтимол, Марсни ҳам ҳаёт учун яроқли ҳолатга олиб келар. Бироқ бугунги кунда инсониятнинг Ердан бошқа сайёрада омон қолиш, қолаверса, яшаб кетиш имкони мавжудми? Қуёш тизимининг бошқа сайёраларида одамзот қанча вақт ҳаёт кечира олиши мумкинлигига ойдинлик киритамиз.
Меркурий
Меркурийда инсон 0.001 сония яшай олади. Сайёрадаги об-ҳаво ҳарорати -180 даражадан +430 даражагача ўзгаради. Меркурийга сайёҳатга борган одам тириклайин ёниб кетади ёки музлаб қолади (сайёҳнинг скафандрда бўлиш бўлмаслиги аҳамиятга эга эмас). Бундай шафқатсиз ҳаво ҳароратига қарамасдан, сайёранинг тун қисмида назарий жиҳатдан база қуриш имкони мавжуд. Бундан ташқари, агар Меркурий тубига туннел қазилса, омон қолиш имконияти кескин ошади. Эслатиб ўтамиз, бу фақат назарий жиҳатдан.
Венера (Зуҳра)
Яшаш муддати: 0.94 сония. Венера атмосфераси 98 фоиз карбонат ангидрид газидан иборат бўлиб, ҳаво босими Ерникидан 92 баробар кўп. У ерга борган фазогирни ҳаво босими “ғижимлаб” ташлайди ёки унинг нафас йўллари куйиб кетади. Венера инсон учун нақд дўзахнинг ўзгинаси.
Марс
Яшаш муддати: бир неча сутка. Марс – инсоният томонидан ўзлаштирилиши режалаштирилаётган сайёра. Бироқ биринчи навбатда, қизил сайёрани кислород билан таъминлаш зарур. Бу ернинг атмосфераси 95 фоиз карбонат ангидриддан иборат. Бундан ташқари, Марсдаги радиация инсонни бир неча кунда нобуд қилади.
Юпитер
Яшаш муддати: 0.03 сония. Юпитерда омон қолишнинг умуман иложи йўқ. Ушбу сайёра фақат газлардан иборат – у газли гигант. У ерга борган одам шунчаки, нафас ололмасдан нобуд бўлади.
Сатурн
Яшаш муддати: 0.03 сония. У ерга етиб борган фазогирга ҳеч қандай имкон қолдирмайдиган, яна бир газли гигант. Стурн атмосфераси ва бошқа омиллар ҳисобга олинмаган тақдирда ҳам – у ерда 1800 км/соатига тезликда шамол эсади ва шамолнинг тезлиги фазогирни майда қисмларга бўлиб ташлайди.
Ой
Яшаш муддати: бир неча сутка. Инсон қадами етиб борган ягона сайёра. Бошқа сайёралар билан таққослаганда, ой анча меҳмондўст. Бу ерда атмосфера ҳам, магнит майдони ҳам мавжуд эмас. Бироқ ойда радиация даражаси жуда юқори. Шунга қарамасдан скафандр кийган фазогир, бу ерда бир неча кун яшай олади.
Уран
Яшаш муддати: 0.001 сония. Уран қобиғи сув, аммиак ва метандан иборат қаттиқ ва зич бўлган қайноқ суюқликдан иборат. Одам боласи у ерга етиб боришга ҳам улгурмайди, у шунчаки изсиз эриб кетади.
Нептун
Яшаш муддати: 0.05 сония. Ушбу гигантнинг атмосфера таркиби Уран атмосфера таркиби билан деярли бир хил. Нептунда қуёш тизимидаги энг кучли шамол эсади. Шамол тезлиги сониясига 2300 метрни ташкил этади. Инсон учун бундай шамол тезлиги албатта, фожиали якунланади.
Қуёш
Яшаш муддати: 0.000... сония.
Бекзод МУСУРМОНОВ тайёрлади.