Интернет ҳақида қизиқарли маълумотлар

Деярли ҳар куни интернетдан фойдаланамиз, кинофильмлар томоша қиламиз, мусиқа тинглаймиз, турли маълумотлар қидирамиз. Бугунги кунда глобал тармоқ ҳаётимизга тобора чуқур кириб келмоқда.

Интернет ҳақида қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Интернет тармоғида 130 триллиондан ортиқ саҳифа мавжуд.

- Instagramm мессенжерига ҳар куни 95 миллиондан ортиқ фотосуръат юкланади.

- Интернетга бир вақтнинг ўзида 8.7 миллиарддан ортиқ ускуна уланган бўлади (сиз ушбу маълумотни ўқиётган вақтда ҳам).

- Куннинг исталган дақиқасида YouTube тармоғига тахминан 72 соатдан 300  соатгача бўлган  видеороликлар юкланади.

- Интернет тўрининг 5 миллион терабайтининг реал масса оғирлиги, қум заррасидан ҳам енгил ҳажмни ташкил этади.

- Хаккерлар томонидан, ҳар куни 85 000 сайтга ҳужум уюштирилади.

- Сайёрамизнинг тахминан 30 фоиз аҳолиси Facebook тармоғида рўйхатдан ўтган.

- Хитойда интернет-наркоманлар учун махсус касалхоналар мавжуд.

- Илк электрон хат 1971 йилда америкалик дастурчи Рэй Томлинсон томонидан юборилган.

- Дунёдаги энг биринчи веб-сайт ҳозирги кунда ҳам фаолиятини давом эттирмоқда. Текшириб куришингиз мумкин: WWW (World Wide Web).

- Ер юзида ҳар куни 247 миллиарддан ортиқ электрон хатлар юборилади. Бироқ уларнинг 90 фоизини СПАМ ва вирусли хатлар ташкил этади.

- Интернетдан фойдаланувчи давлатлар орасида Исландия энг юқори кўрсатгичга эга. Энг паст кўрсаткич – Шимолий Кореяда қайд этилган. Шимолий Кореяда ички интернет мавжуд. У ерда глобал интернетдан фойдаланиш тақиқланган.

- Дунёдаги биринчи “смайлик” 1982 йилда америкалик информатик Скотт Фальман томонидан ўйлаб топилган. У дўсти билан ёзишаётган вақтда илк бора “смайлик” юборган.

- Ер юзининг энг юқори нуқтаси – Эверест чўққисида, юқори тезликка эга интенет мавжуд.

- Глобал тўрда энг кўп фойдаланиладиган тил – инглиз тили. Барча веб-сайтларнинг 50 фоизи, маълумотларни инглиз тилида тақдим этади. Шуниси эътиборга лойиқки, инглиз тилидан кейинги ўринда рус тили туради.

- Техник қурилмалар ўртасида ўзаро ёзишмалар учун мўлжалланган дастлабки алоқа 1960 йилда кашф этилган. Лекин мазкур алоқа (глобал интернетнинг “отаси”) фақатгина АҚШ хавфсизлик хизмати томонидан қўлланилган.

- YouTube тармоғига юкланган барча видеороликларни умр давомида кўриб чиқишнинг иложи йўқ.

- Қизиқарли маълумот: Ер юзидаги инсонлар орасидан “Интернет калитини” сақлаш учун 7 киши танлаб олинган. “Интернет калити” – бу интернетни қайта ишга тушириш учун мўлжалланган, махсус шифр киритилган электрон карталар.

Мабодо, интернет тармоғига глобал хаккерлар ҳужуми уюштирилса ёки бошқа бир кутилмаган кўнгилсизликлар содир бўлса, “Интернет қўриқчилари” зудлик билан АҚШ харбий базасига олиб келинади ва қўриқчилар ўз калитларини фаоллаштирадилар. Натижада интернет ўчириб қўйилади.

Бекзод МУСУРМОНОВ таржимаси.