Иштихон тумани тиббиёт бирлашмасида мураккаб жарроҳлик амалиёти бажарилди
Иштихон тумани тиббиёт бирлашмасида юқори технологик чаноқ-сон бўғимини эндопротезлаш операцияси амалга оширилди.
Туманнинг Ўрта қишлоқ маҳалласи, Холажон қишлоғида 1977 йилда туғилган фуқаро Ёқуб Жўраев бундан 4 ой олдин йиқилиб, жароҳатланиб тўшакка михланиб қолган эди. Беморга ўтказилиши лозим бўлган ушбу юқори технологик тиббий ёрдам вилоят ёки республика ихтисослашган тиббиёт марказларида амалга оширилади.
Ушбу мураккаб турдаги операция туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Хўжамов раҳбарлигида Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокорларининг амалий кўмаги билан туман врач травматологлари Э.Хамдамов ва М.Қиличевлар томонидан амалга оширилди.
Натижада операцияга муҳтож беморларнинг вилоят маркази ёки пойтахтда жойлашган ихтисослашган тиббиёт муассасаларига мурожаат килиб овора бўлишига, кўп миқдорда ҳаражат қилишига ҳожат қолдирилмади. Шу билан бирга, туманда мутахассисларнинг малакаси, тажрибаси ошишига замин яратилди.
Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.