Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига оид фотолавҳалар намойиш этилди

Республикамизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 83 йиллиги олдидан Тойлоқ туманидаги 37-умумий ўрта таълим мактабида “Буюк давлатнинг буюк меъмори” номли кўчма кўргазма ташкил этилди.

Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси томонидан ташкил этилган мазкур кўргазмада юздан ортиқ фотолавҳалар ҳамда 10 дан зиёд асарлар намойиш этилди.

Мазкур фотосуратлар ўқувчиларга Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти, ўқувчилик давридан давлат раҳбаригача босиб ўтган йўли, эришган ютуқлари, Қашқадарёда пахта терган даврлари, БМТда сўзлаган нутқи, тарихий обидаларни тиклаш жараёнидаги иштироки ҳақида сўзлайди.

Шунингдек, Самарқанд давлат музей-қўриқхонасида 1-15 февраль кунлари рассомларнинг Самарқанд ҳақида сўзлаган ижодий ишлари жой олган “Рангтасвир асарларида Самарқанд” ҳамда 1-13 февраль кунлари Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот берувчи ашёлардан иборат “Бобур - шоҳ ва шоир” номли кўргазмалар ташкил этилади.