Исроил Бахрайн ва БАА билан муносабатларнинг барқарорлашганлиги тўғрисида битим имзолади
Тадбир Вашингтонда АҚШ президенти Дональд Трамп, мамлакатнинг биринси хоними Меланья Трамп ва ўнлаб меҳмонлар иштирокида бўлиб ўтди.
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар вазири Зейд аль-Нахайян ва Бахрайн Ташқи ишлар вазири Абдул Латиф аз-Зайяни ҳужжатга имзо қўйди.
Ҳужжат иврит, араб ва инглиз тилларида тайёрланди. Унинг воситачилиги ёрдамида эришилган битимнинг инглиз тилидаги нусхасига Трамп ҳам имзо чекди.
Шу билан бирга, Трамп, Нетаньяху, Бахрайн ва БАА Ташқи ишлар вазирлари алоҳида “Иброҳим (Авраам) шартномаси” келишувининг тўрт нусхасига имзо қўйдилар (инглиз тилида, иврит тилида ва икки нусха араб тилида).
Исроил ва БАА “Иброҳим шартномаси” доирасида, АҚШ воситачилиги ёрдамида муносабатларнинг тўлиқ барқарорлашишига эришди. Келишув шартларига биноан Исроил “Иордан” дарёсининг ғарбий қирғоғидаги ҳудудларда ўзининг суверенитетини ўрнатишдан вақтинча воз кечади.
Кейинчалик Бахрайн ҳам келишувга эришди.
Фаластин ҳукумати ушбу келишувни қабул қилмаганини билдирди.