Исроилда теракт: икки киши ҳалок бўлди, олти киши яраланди

Исроилдаги Ҳадера шаҳрида террорчилик ҳужуми амалга оширилди: икки киши йўловчиларга автоматдан ўқ узди. Икки полициячи ҳалок бўлди, олти киши яраланди.

Ҳодиса учун жавобгарликни кўплаб мамлакатларда тақиқланган “Исломий давлат” ўз зиммасига олди. Исроил Бош вазири Нафтали Беннет фуқароларни ҳушёр бўлишга чақирди ва мамлакат хавфсизлик кучлари янги таҳдидга мослашиши кераклигини айтди.

Ҳадерадаги ҳужум сўнгги икки ҳафта ичида Исроилда содир этилган тўртинчи терактдир. Бу АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ҳамда Исроил, Марокаш, Баҳрайн, Миср ва Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазирлари иштирокидаги саммит фонида юз берди. Учрашув якшанба куни мамлакат жанубидаги Негев чўлида бўлиб ўтди.

2020 йил сентябрь ойида Қуддус Вашингтон воситачилигида БАА ва Баҳрайн билан муносабатларни нормаллаштириш бўйича келишув имзолади. Кейин Судан ва Марокаш ҳам шу ҳақда эълон қилишди.

«Иброҳим келишуви» деб номланган ушбу шартномадан олдин Миср ва Иордания яҳудий давлати билан дипломатик алоқаларни сақлаб турган ягона араб давлати эди.