Италияда коронавирус юқтирган икки киши вафот этди
- 23.02.2020 09:21
- 124
- Хориж

Италияда коронавирусдан ўлиш билан боғлиқ иккита ҳолат қайд этилди. ANSA агентлигининг хабар қилишича, Падуя шаҳридаги касалхонада 78 ёшли италиялик, қурилиш компаниясининг собиқ эгаси Адриано Тревисан вафот этган. У Скьявония касалхонасига оғир аҳволда келтирилган бўлган.
Кейинроқ мамлакат шимолида жойлашган Ломбардияда яшайдиган аёл вафот этгани маълум қилинди.
Бу Евроиттифоқ ҳудудидаги мамлакатлардан бирининг фуқаролари коронавирусдан вафот этган илк ҳолатдир. Аввалроқ Парижда Хитой фуқароси вафот этганди.
Падуя шаҳрида эса коронавирусга чалинган 67 ёшли эркак касалхонага ётқизилган.
Италияда коронавирусга чалинганларнинг аксарияти Ломбардия ҳудудидан – бу ерда 16 кишида коронавирус аниқланган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аёл муҳаббатдан иборат
- Бугун, 11:24
- Мутолаа
Абу Райҳон Беруний Добусия қалъасида ҳам яшаган
- Бугун, 11:14
- Мутолаа
Трамп Ғазода ўт очишни тўхтатишни эълон қилмоқчи
- Бугун, 10:52
- Хориж
"Оёққа туриб олай..."
- Кеча, 17:56
- Мутолаа