Жаҳон бозорида буғдой нархи кескин кўтарилгани айтилмоқда: Бунга Россиянинг ғалла битимидан чиққани ва 60 минг тонна буғдойни йўқ қилгани сабабми?

Украина Қуролли кучлари учун қурол сотиб олишни молиялаштиришда иштирок этмаётган Ирландия бош вазири Лео Варадкар Киевга ташриф билан келган пайтда, Одесса портларига ҳаво ҳужумлари уюштирилгани ҳақидаги хабар бозорларда акс-садо берди: дон нархи кескин кўтарилди.

Лео Варадкар, шунингдек, Россия томонидан фойдаланиладиган Эрон камикадзе дронларида Ирландияда ишлаб чиқарилган компонентлар қандай қандай пайдо бўлгани юзасидан тергов олиб борилаётганини айтди.

Айни пайтда бутун дунё бўйлаб ёнаётган дон омборлари акс этган Украинадан олинган кадрлар бозорларда ваҳима уйғотди. Украина расмийларига кўра, Одесса вилоятида тунги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 60 минг тонна буғдой нобуд бўлган. Унинг нархи 8 фоиздан ортиққа ошган.

Ҳозирда Украинада ғалла шартномасининг бекор қилиниши натижасида 32 миллион тонна ғалла тўсиб қўйилган. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги йиғилишида маълум қилган.