Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жалолиддин Мангуберди авлодлари беллашди

Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари ўртасида ўтказилган «Жалолиддин Мангуберди авлодлари» спартакиада мусобақасига Самарқанд мезбонлик қилди.

Қизиқарли шартларда республикамизнинг турли вилоятларидан келган ўқувчи-ёшларнинг барчаси фаоллик кўрсатди. Мисол учун, тўсинда тортилиш йўналишида фарғоналик ёшлар илғор бўлган бўлса, куч ишлатиш йўналишида самарқандликлар пешқадам бўлди. Макаров тўппончасини тўлиқсиз қисмларга ажратиш йўналишида ўғил болалардан Самарқанд вилояти, қизлар ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилояти ёшлари ғолиб бўлган бўлган бўлса, граната улоқтириш йўналишида ўғил болалардан фарғоналиклар, қизлар ўртасида эса наманганликлар барчани доғда қолдирди. Спорт турлари бўйича баҳсларда умумжамоа ҳисобида самарқандликлар биринчи бўлди.

Тадбир доирасида ИИВ Самарқанд академик лицейи ўқувчилари, вилоят ИИБ ТВБСО ходимлари ҳамда Кинология хизматининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Мусобақа якунида ғолиблар тақдирланди.