Жамоат транспортини яхшилаш энг оғир кўчалардан бошланади — Президент
Йўллар ҳақда давом этаркан Президент лойиҳани мукаммал қилиш, йўналишларни тўғри ташкил этиш бўйича кўрсатма берди. Лойиҳани жамоат транспорти ҳолати энг оғир бўлган кўчалардан бошлаб, босқичма-босқич амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.
– Одамлар бу ишларни қулайлигидан сезиши керак. Жамоат транспортида юриш арзон, сифатли ва тез бўлса, йўловчилар шуни танлайди. Бунинг учун инфратузилмани, йўналишларни тўғри ташкил қилиш керак, – деди давлат раҳбари.
Паст Дарғом ва Булунғур туманларини Самарқанд шаҳри билан боғлайдиган электропоезд қатновини йўлга қўйиш таклифи билдирилди. Олдинроқ бу йил Самарқанд шаҳрида 160 километр йўл таъмирланиб, 5 та йўл ўтказгич қурилиши бошланиши, 102 та янги бекат ташкил қилиниб, мавжудлари тартибга келтирилиши айтилганди.