Жанубий Корея Ўзбекистонга яна ёрдам жўнатди

1 июнь куни Uzbekistan Airways чартер рейси билан Жанубий Кореядан Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашиш учун навбатдаги инсонпарварлик ёрдами олиб келинди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар қилди.

Гуманитар ёрдам 40 дона шприц насоси, 15 минг қадоқ антисептик воситаси ва 12 дона матрас ва автомат механизмли тиббиёт каравотидан ташкил топган.

9,5 тоннага яқин оғирликдаги қарийб 100 минг долларлик юк BOMI Engineering & Construction, Infinity компаниялари, Шинхан ва Ажу университетлари ҳамда Хвасонг шаҳри савдо-саноат палатаси кўмагида ташкиллаштирилди.

6,5 тоннага яқин оғирликдаги қарийб 66 минг долларлик инсонпарварлик юкининг қолган қисми навбатдаги юк чартер рейси ташкил этилиши билан олиб келинади, дея қайд этди агентлик.